Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектларига яшил, сариқ ва қизил «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси» берилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармон билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, Давлат бюджетининг 1,7 млрд сўм ва халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма ва инвестиция банки) жалб қилинган 194,5 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг таркибий тузилмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, юқори технологияли асбоб-анжомлар, аппаратуралар, жиҳозлар, махсус техника, сарфловчи ва бошқа воситалар билан таъминлаш белгиланмоқда;
Чора-тадбирлар режасига мувофиқ харид қилинаётган асосий воситалар, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариш гуруҳларини бирлаштириш ва ягона Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Фармон билан 2020–2025 йилларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш режаси тасдиқланиб, режага мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш жараёнига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро экспертларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда. (Ҳал этиладиган масала: Бугунги кунда 7 та йўналишдаги жами 210 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари мавжуд бўлиб, уларнинг 180 тадан ортиғи (85%) халқаро талабларга мослаштирилмаган ҳамда ишлаб чиқилганига 20 йилдан кўп вақт ўтган. Ушбу ҳужжатлар халқаро стандарт ва нормаларга мувофиқлаштирилади).
2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни (кейинги ўринларда — белги) бериш амалиёти жорий қилинади;
Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади; (натижада: мазкур белгини жорий этиш келгусида касалликлар, шу жумладан озиқ-овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш имконини беради)
«Яшил» тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно);
Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади;
тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) белгини олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳамда пуллик асосда амалга оширилади. Бунда, кўрсатилаётган хизматлар учун олинадиган даромад Санитария-эпидемиология хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Санитария-эпидемиология хизмати ва Савдо-саноат палатаси манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар белгини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026
Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади
18:34 / 14.02.2026
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
10:11 / 13.02.2026