Ўзбекистон | 09:32 / 25.02.2026
1245
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади

“Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июлгача тадбиркорлар ва илмий ҳамжамият ўртасида ҳамкорликни таъминлашга қаратилган махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.

Қарор (75-сон, 2026 йил 23 феврал) билан махсус платформада қатор имкониятлар назарда тутилади.

Янги ишланмалар базасини электрон шаклда ташкил этиш — унда яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотлар жойлаштирилади.

Илмий изланувчилар ва тадқиқот мавзулари реестрини юритиш — илмий тадқиқот йўналишлари бўйича ишланмалар муаллифлари ҳамда тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдони яратилади.

Тадбиркорларга илмий тадқиқотлар орқали ечим топилиши зарур муаммоларни платформага киритиш имконияти берилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 августга қадар мазкур махсус платформа “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасига интеграция қилиниши белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид