Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тор мутахассисликлар бўйича шифокорларга бўлган эҳтиёж интернатура курсларидаги мутахассислар билан тўлдирилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармонни имзолади.
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4310-сон қарори билан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни бирламчи тиббиёт-санитария муассасалари учун бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) тайёрлаш тизими йўлга қўйилганлигини инобатга олинган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
· Молия вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) таҳсил олаётган умумий амалиёт шифокорларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ишлаб чиқади ва жорий қилади;
· 2020 йил 15 августга қадар бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) таҳсил олиш учун шифокорлар мутахассисликлари рўйхатини тасдиқлайди;
· 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларини (интернатура) тўлиқ жорий қилади. (Ҳал этиладиган масала: Бирламчи тиббиёт муассасаларида тор мутахассисликлар бўйича шифокорларга (хирург, гинеколог, кардиолог, болалар неврологи, лор ва бошқ.) эҳтиёж мавжуд бўлиб, бугунги кунда 15 фоиздан кўп вакант штат бирликлари мавжуд. Мазкур вакант жойлар бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларидаги мутахассислар билан тўлдирилади)
Мавзуга оид
12:21 / 30.12.2025
Янги даволаш усули жорий этган шифокорларга бир марталик мукофот берилади
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
16:28 / 02.03.2024