Сардоба фожиасида эвакуация қилинган аҳоли учун мўлжалланган 53 млн сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали олиб кетилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz га маълум қилди.
Аниқланишича, фуқаро М.Ж. Сардоба тошқинидан жабр кўриб, туманнинг 21-сонли мактабига эвакуация қилинган аҳоли учун зарур ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш мақсадида, Сардоба туман Қизил ярим ой жамияти раҳбари номидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022