ТДТУнинг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар юзасидан Kun.uz`га маълумот берди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ўқув бўлими ходими А.О. фуқаро С.Р.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир жараёнида А.О. қилган ишидан пушаймонлик билдириб, жиноятни фош этишда фаол ёрдам кўрсатиши ҳақидаги мурожаатига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, филиал ўқув бўлими ассистенти Ж.Д. фуқаро С.Р.ни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан университет ходими А.О. ва ассистенти Ж.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбирлар Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган.
Фарғона вилоятида 500 минг сўм пора талаб қилган Транспорт бошқармаси инспектори ушланди
Фарғона вилоят транспорт бошқармаси инспектори М.А. фуқаро С.Р. бошқарувидаги автомашинани тўхтатиб, карантин қоидаларига риоя қилмагани учун вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик марказига олиб бормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига фуқаро Ф.С. орқали 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан бошқарма инспектор М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «а, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган.
Бандихон туманида 69 сотих ерни пуллаган фирибгарлар ушланди
Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган Бандихон туманида «B.D.Sh» фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигига қарашли 69 сотих ер майдонини туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри собиқ мутахассиси И.Н. орқали фуқаро Б.А.га томорқа сифатида расмийлаштириб бериш эвазига олган 1 500 АҚШ доллари ва 71 млн сўм маблағ ҳисобидан 7,1 млн сўмини ихтиёрий равишда қайтараётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ҳолат юзасидан «B.D.Sh» фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. ва собиқ мутахассис И.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси
3-қисми «а, в» бандлари ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Терговга қадар текширув Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган.
Мавзуга оид
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024