Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли ёғингарчилик Тожикистон шимолидаги иккита туманга жиддий зарар етказди
25-26 июль кунларида ёғиб ўтган кучли ёмғир Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг иккита туманига жиддий зарар етказган.
Шаррос қуйган ёмғирдан сўнг пайдо бўлган сув тошқинлари оқибатида Деваштич ва Айний туманларидаги экин майдонлари, йўллар, кўприклар ҳамда аҳоли турар жойларини сув босган.
Жумладан, 25 июль куни кечки пайт ёққан кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган сув тошқинлари Деваштич туманидаги Угук ва Овчи қишлоқларидаги 16 гектар ер майдонидаги экинларни сув босишига сабаб бўлган, бешта кўприкни, беш километрлик магистрал йўлларни, 14 километрга яқин суғориш тармоқларини вайрон қилган. Шунингдек, мазкур қишлоқларда маҳаллий аҳолининг уй-жойларига жиддий зарар етган.
26 июль куни Айний туманида содир бўлган сув тошқини эса Сўғд вилоятини пойтахт Душанбе шаҳри билан боғлайдиган асосий йўлга зарар етказиб, йўл ёпилиб қолган. Йўлсозларнинг бир соатлик уринишларидан сўнг Хўжанд-Душанбе магистрал йўлидаги тошқин зарарлари бартараф этилган ва йўл қатнов учун очилган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026