Ўзбекистон солиқ хизмати фахрийси Георгий Любимов вафот этди
Давлат солиқ хизмати ривожига катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Георгий Федорович Любимов 26 июлда 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берган.
«Биз чуқур хафагарчилик билан, 2020 йил 26 июлда ўзининг 94 ёшида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистон Давлат солиқ хизмати ривожига катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Георгий Федорович Любимов вафот этганлиги тўғрисида хабар берамиз.
Георгий Федорович Любимов мамлакатимиз мустақиллигининг биринчи йилларидан бошлаб, Давлат солиқ хизмати ходимларини ишга танлаш ва жойлаштиришни амалга оширди. Георгий Федорович ўн йил давомида ДСҚ кадрлар ва уларни қайта тайёрлаш бўлимини бошқарган.
Давлат солиқ қўмитаси Георгий Федорович Любимовнинг оиласи ва дўстларига чуқур таъзия изҳор этади», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021