Ўзбекистон | 14:15 / 27.07.2020
9895
2 дақиқада ўқилади

«Ўзэкспомарказ»даги тақсимлаш марказида монитор ўрнатилди. Беморларнинг яқинлари ичкаридаги вазиятни кузатиб туриши мумкин

“Ўзэкспомарказ”даги марказда бемор кўрикдан ўтказилади ва аҳволи оғир беморлар барча шароитлар, хусусан, кислород таъминотига эга шифохоналарга йўналтирилади. 

Фото: Тошкент

"Ўзэкспомарказ"да COVID-19’га чалинган беморлар учун ташкил этилган тақсимлаш марказида монитор ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Ижтимоий тармоқларда шифохоналардаги COVID-19’га чалинган беморларнинг қариндошлари томонидан ўз яқинлари ҳақида ахборот олишда қийинчиликларга дуч келаётганликлари тўғрисида кўплаб шикоятлар тарқалди.

“Ўзэкспомарказ”да жойлашган тақсимлаш марказидаги беморларнинг яқинлари ва қариндошлари хавотирга берилмай ичкарида рўй бераётган вазиятдан монитор орқали хабардор бўлишлари мумкин, дейилади пойтахт ҳокимлиги маълумотида.

“Ўзэкспомарказ”даги марказда бемор кўрикдан ўтказилади ва аҳволи оғир беморлар барча шароитлар, хусусан, кислород таъминотига эга шифохоналарга йўналтирилади. Ўрта оғир аҳволдаги беморларга амбулатор шароитда муолажалар буюрилади. Касалликни енгил шаклда бошдан кечираётганлар эса уй шароитида шифокор назорати остида даволанади. Бу тиббиёт тизимига тушаётган босимни пасайтиради.

Марказда 250 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари фаолият юритиши режалаштирилганди. Бу ерга шаҳарнинг турли ҳудудларидан COVID-19’га гумонланганлар олиб келинмоқда. 

Мавзуга оид