Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемияда Марказий Осиё иқтисодиётига нима ёрдам беради? Мутахассислар фикри
Жаҳон банкининг икки мутахассиси пандемия шароитида ҳам иқтисодий-ижтимоий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун қишлоқ хўжалигида ўзлаштирилмаган имкониятлардан фойдаланиш ҳақида блог-пост тайёрлаган.

Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги йўналиши иқтисодчилари Сергей Зоря ва Катерина Шрёдерлар минтақа фермер ва ҳукуматлари учун қимматли тавсияларни берган. Қуйида уларнинг блог-пости ўзбек тилида тақдим этилади.
Марказий Осиёга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳдан минтақа нимаси билан мафтун этишини сўранг, турли жавоблар орасида эса уларнинг янги, мазали меваларни истеъмол қилиш тажрибаси ҳақида эшитишингиз мумкин. Бу ажабланарли эмас, чунки минтақада 300га яқин ёввойи мевалар ва ёнғоқ турлари мавжуд.
Ажабланарли томони шундаки, гилос, узум, ўрик ва олхўри каби нисбатан яхши устунликка эга бўлган мевалар билан ҳозирда Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистон ўзларининг экспорт салоҳиятининг учдан бир қисмидан фойдаланишмоқда.
Марказий Осиё мева экспортини кўпайтириш учун улкан салоҳият мавжуд, бу иқтисодий ўсишни, бандликни (боғдорчилик донли экинлардан камида икки баравар кўпроқ меҳнат талаб қилади) ва қишлоқ жойларда қўшимча даромад олиш учун имконият яратади. Буларнинг барчаси минтақада ялпи ички маҳсулот ўсиши суръатлари пасайиши шароитида ижобий воқеа бўлиши мумкин.
Хитойга экспорт: катта бозор, кўплаб тўсиқлар
Хитой бозорлари Марказий Осиё мева етказиб берувчиларига ўз экспортларини оширишлари учун жуда қулай имконият яратмоқда. Мамлакатнинг тобора фаровон ҳаётга ўрганаётган ва маълумотли истеъмолчилари кўпроқ протеин, мева ва сабзавотларни ўз ичига олган таомланишни хуш кўрмоқда. Бу мева импортига талабнинг тез суръатлар билан ўсишига ёрдам беради. 2030 йилга келиб, ушбу кўрсаткич қарийб 2,7 миллиард долларга етади - бу Марказий Осиё фермерлари учун катта имкониятдир.
Хитойнинг мева импортига ўсиб бораётган талабини қондириш учун Марказий Осиё мамлакатлари географик устунлиги билан ҳам янада рақобатбардош бўлишига қарамай, Хитойнинг янги мева бозорларига кириш осон эмас.
Хитой озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қатъий стандартларга эга. Импорт қилинадиган маҳсулотлар сифати ва ҳажмига мувофиқ бўлиши керак, бу эса Марказий Осиё мамлакатларидан ҳали яхши ривожланмаган мураккаб сифат ва логистика тизимларини талаб қилади.
Бундан ташқари, Хитойнинг мева бозорлари жуда бўлиниб кетган ва рақобатбардош, шунинг учун импортчилар хитойлик ҳамкасби билан яқин алоқада бўлишлари керак. Ва хитойлик истеъмолчилар жозибадор қадоқлаш ва таниқли маркаларга эга маҳсулотларни қадрлашади.
Марказий Осиёдаги кўпгина мева ишлаб чиқарувчилар - бу молиявий ва билим манбаларидан фойдаланиш имконияти чекланган кичик фермерлардир, бу эса ишлаб чиқариш ҳажми ва етказиб бериш сифатининг пасайишига олиб келади. Ички савдога мукаммал даражада мослаштирилган бўлса ҳам, Марказий Осиёнинг кичик миқёсдаги ишлаб чиқарувчилари халқаро бозорларнинг бюрократик ва процессуал мувофиқлигини қондириш учун зарур бўлган имкониятларга эга эмас.
Ҳукумат даражасида минтақанинг озиқ-овқат ва хавфсизлик тизимлари, божхона назорати ва текшириш идораларининг сифати ва имкониятлари Хитой бозорларининг талабларига жавоб бермайди. Бу экспортчиларни Хитойдаги Чили ёки АҚШ каби йирик етказиб берувчилар олдида ноқулай аҳволга солмоқда. Бундан ташқари, Марказий Осиё экспортчилари кўпинча Хитой бозорлари тақдим этаётган имкониятлар ва уларга кириш талаблари тўғрисида билишмайди.
Шундай қилиб, Хитой ҳали ҳам майда, ўсаётган бўлса ҳам, Марказий Осиё мева экспортининг умумий улушига эга. Хитой бозорларига чиққан Марказий Осиё экспортчилари ўз рақобатчиларига нисбатан анча паст нарх таклифига дуч келишмоқда.
Анъанавий бозорлардаги тўсиқлар
Ҳозирги вақтда Марказий Осиёда гилос, узум, ўрик ва олхўри экспортининг 85 фоиздан ортиғи Россия ва собиқ Совет Иттифоқининг бошқа мамлакатларига жўнатилмоқда. Бироқ, ушбу анъанавий бозорларда ҳам, Марказий Осиёнинг экспортчилари мавжуд имкониятлардан маҳрум бўлиб, нарх таклифи рақобатчилардан 30 фоизга кам.
Нега бундай бўлмоқда?
Марказий Осиёдаги кўпгина мевалар асосан очиқ бозорларда сотилади. Россияда эса замонавий озиқ-овқат дўконлари тармоғи орқали мевалар савдоси жадал суръатларда ўсиб боряпти. Россиянинг расмий чакана савдо дўконларида Марказий Осиёнинг мева етказиб берувчилари кам учрайди, чунки улар кўпинча маҳсулотни Россия чакана сотувчиси эҳтиёжлари ва ҳажмига мос келадиган сифатли, ассортимент ва қадоқлаш билан таъминлай олишмайди.
Марказий Осиё деҳқонларига анъанавий бозорларда яхши нархларни олишга тўсқинлик қиладиган бошқа омиллар, минтақадаги мева етказиб бериш занжирларининг норасмийлиги ва шаффоф эмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ҳам, экспорт қилувчилар ҳам бу борада етарли маълумотга эга эмаслиги мавжуд.
Хўш, олдинга қандай йўл бор?
Хитойда рақобатбардош бўлиш ва замонавий чакана савдо тармоғи орқали сотилаётган глобал мевачилик бозорида мустаҳкам ўринга эга бўлиш учун Марказий Осиё экспортчилари юқори сифатли меваларни ўз вақтида етказиб беришга қодир бўлиши керак.
Миллий ҳукуматлар ушбу соҳада мавжуд бўлган тўсиқларни енгиб ўтиш орқали боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имкониятларини ошириш учун қулай муҳит яратишда муҳим роль ўйнайди.
Биринчидан, ҳукуматлар Марказий Осиёдаги кичик фермерлар ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштирадиган сиёсий муҳитни яратиши мумкин. Шу тарзда, фермерлар импортчилар томонидан талаб қилинадиган катта миқдордаги сифатли мева-чеваларни доимий равишда етказиб бера олишади.
Иккинчидан, ҳукуматлар мевалар сақлаш сиғимларни ошириб, йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш қувватига хусусий сармояларни жалб қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда сифатни бошқариш тизимлари, илмий-тадқиқот ва экспортни ривожлантириш каби йўналишларга сармояларни жалб қилишлари керак.
Ниҳоят, дунё бўйлаб электрон тижоратнинг жадал ўсиши Марказий Осиё экспортчиларига ўз минтақаларида ва ундан ташқарида янги ва ўсиб бораётган бозорларга киришга имконият яратади. Шундай қилиб, ҳукуматлар ўзларининг қишлоқ хўжалигини рақамли ривожланишига кўмаклашиш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари керак.
Мавзуга оид
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 04.04.2026
Энг йирик иқтисодиётларда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши - инфографика
07:20 / 27.03.2026