Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг глобал жосуслик қилиши борасида «ҳаққоний далиллар»га эга эканлигини маълум қилди
Аввалроқ АҚШ адлия вазирлиги Сингапур фуқароси Ео Цзюнь Вэй Хитой фойдасига жосуслик қилгани ҳақида маълум қилганди.
Фото: REUTERS/Tingshu Wang
Хитой ҳукумати АҚШнинг глобал миқёсда жосуслик билан шуғулланаётгани бўйича "ҳаққоний далиллар"га эга. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
"ХХРга бўҳтон қилиш ва унга нисбатан босим ўтказиш мақсадида АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "Хитой ҳужуми" ва "Хитой жосуслиги" масаласига эътибор қаратади. Уларга ҳамма ерда душманлар кўринади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар глобал миқёсда жосуслик билан шуғулланади, улар ҳатто ўз иттифоқчиларини ҳам кузатишади. Бунга текширилган ҳаққоний далиллар бор", деди у.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитой имижига путур етказиш учун "жосуслик мавзуси"га эътибор қаратишни тўхтатиши лозим.
Шанба куни The Straits Times газетаси АҚШ адлия вазирлигига таяниб Сингапур фуқароси Ео Цзюнь Вэй Хитой фойдасига жосуслик қилгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Хитойнинг Хьюстондаги бош консулхонаси Америка ҳукуматининг талаби билан ёпилганди. Қайд этилишича, бош консулхона “жосуслик” билан шуғулланган.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026