Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади
Хоразм вилоятида Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилоятида Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм синов-тажриба бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади.
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
Хоразм вилояти сув ресурслари ҳисобини юритиш, сув хўжалиги объектлари ва сувни бошқариш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, Орол денгизи салбий таъсирини юмшатиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини тизимли олиб бориш;
сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувни ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш, шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолатини рақамли ва геоахборот технологиялар асосида мониторинги юритилишининг илмий асосларини такомиллаштириш;
Хоразм вилояти бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва уларни амалиётга жорий қилиш натижалари, сув ва ер ресурслари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
Хоразм вилояти сув хўжалиги ва соҳага алоқадор бошқа идора ва ташкилотлар, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар билан шартномавий муносабатларни кенг йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва инновацион ғояларни белгиланган тартибда амалиётга жорий қилиш;
республикадаги сув хўжалиги бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда фаол иштирок этиш;
ривожланган давлатларнинг сув хўжалиги бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш, соҳага илғор технологияларни трансфер қилиш, грантлар асосида халқаро илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш;
сув хўжалиги ва сув таъминоти соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини ва лойиҳалар амалга оширилишини илмий-техник жиҳатдан кузатиб бориш;
сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини, шунингдек, сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш.
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда Хоразм вилояти Хонқа тумани Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказади ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан бирга Марказ тасарруфига белгиланган тартибда ўтказиб беради;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутлашни ташкил қилади ҳамда кўрилган чоралар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритади.
Мавзуга оид
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026