Ўзбекистон | 23:56 / 28.07.2020
40661
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда 700га яқин янги ҳолат қайд этилди. Жами ҳолатлар сони 22 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 28 июль куни ҳам коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди. Бир кунда 684 кишига касалланиш ташхиси қўйилди ва жами ҳолатлар сони 21 минг 893тага етди.

«28 июль куни мамлакатимизда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 12 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди, фақат Хоразм ва Жиззахда янги ҳолатлар аниқланмади. Бу қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар сони 700га яқин бўлишидир.

Кунлик ҳолатлар (+684)

  • Тошкент шаҳрида 410 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 105 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 32 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 26 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 21 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 21 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 18 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 18 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 11 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 10 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 9 ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 ҳолат.

Тузалганлар (+591)
Бугун республиканинг 8 ҳудудида 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 381 нафар;
  • Тошкент вилоятида 82 нафар;
  • Андижонда 41 нафар;
  • Сирдарёда 23 нафар;
  • Наманганда 20 нафар;
  • Бухорода 17 нафар;
  • Навоийда 17 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 10 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+5)

Қаторасига учинчи кун кунига 5та ўлим ҳолати қайд этилди ва жами ўлим ҳолатлари сони 126тага етди.

  • Тошкент шаҳридаги 9-сон туғруқ комплексида 34 ёшли ҳомиладор аёл (Ш.М.) оламдан ўтди.
  • 16 июль куни коронавирус тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 50 ёшли эркак (Р.Д.) вафот этди.
  • 10 июль куни коронавирус аломатлари аниқланган ва 20 июль куни шифохонага ётқизилган 61 ёшли эркак ( М.М.) оламдан ўтди.
  • 17 июль куни 3-сон туғруқ комплексига ётқизилган 40 ёшли ҳомиладор аёл (М.К) вафот этди.
  • 12 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 73 ёшли аёл (У.Т) вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид