Facebook ЕИ антимонополия органларини судга берди
Компания Брюссел талабига кўра Еврокомиссияга жами 1,7 млн саҳифадан иборат 315 мингта ҳужжат тақдим этган.
Facebook корпорацияси ўз ходимларининг шахсий маълумотларига дахл қилинганлиги эҳтимоли сабабли ЕИнинг монополияга қарши курашиш органларини судга берди. Бу ҳақда корпорация матбуот хизмати хабар қилди.
Евроиттифоқ 2019 йилдан корпорацияга нисбатан қатор текширувларни бошлаган. Улардан бири унинг маълумотларига қаратилган бўлса, иккинчиси дунёнинг 70 мамлакатидаги 800 млн киши фойдаланадиган виртуал савдо майдончасига қаратилган.
Компания ўтган давр мобайнида Брюссел талабига кўра Еврокомиссияга жами 1,7 млн саҳифадан иборат 315 мингта ҳужжат тақдим этган.
Facebook вакили Тим Люмбнинг сўзларига кўра, Еврокомиссия ходимларнинг тиббий ҳужжатлари, шахсий молиявий ва оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни ҳам сўраган.
"Бундай сўровлар ЕИ судлари томонидан кўриб чиқилиши керак", - деди у.
АҚШ федерал савдо комиссияси Facebook томонидан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши бузилиши ҳолатини ўрганмоқда. АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ҳам корпорацияга нисбатан яна бир суриштирув олиб бормоқда. Америка адлия вазирлиги эса Facebook компаниясининг бизнес ҳамкорлари билан (Amazon, Apple, Microsoft ва Sony) фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бериш бўйича тузган келишувларни ўрганмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024
ЕИ ва Жанубий Корея мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
11:50 / 31.10.2024
Украина 2029 йилгача ЕИга аъзо бўлиши мумкин – еврокомиссар
13:30 / 26.10.2024