Ўзбекистон | 11:24 / 28.07.2020
8441
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда давлат органлари ва ҳудудларнинг коррупцион рейтинги тузиб борилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни ўтказилган йиғилишда давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, шу асосида барча раҳбарларнинг шахсий масъулияти баҳоланади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйилишини таъминлаш учун Молия вазирлигига бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш мақсадида Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш топширилган.

Эндиликда ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлаган.

Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид