Ўзбекистон | 11:01 / 28.07.2020
7658
2 дақиқада ўқилади

«Ўзэкспомарказ»даги тақсимлаш марказида 300 нафар бемор жойлаштирилди. Марказда реанимация бўлимини очиш режалаштирилмоқда 

Тақсимлаш марказида айни пайтда 300 нафар бемор бор. 

Uzreport телеканали “Ўзэкспомарказ”даги Тақсимлаш маркази иш фаолияти бўйича махсус лавҳа эълон қилди. Унда шифокорларнинг иш жараёни, коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун яратилган шароитлар кўрсатилган.

Мутахассислардан бирининг маълум қилишича, Тақсимлаш марказида айни пайтда 300 нафар бемор бор. Ҳозирги вақтда ушбу марказда реанимация бўлимини очиш режалаштирилмоқда. 

Куни кеча "Ўзэкспомарказ"да COVID-19’га чалинган беморлар учун ташкил этилган тақсимлаш марказида монитор ўрнатилди. 

Тақсимлаш марказидаги беморларнинг яқинлари ва қариндошлари хавотирга берилмай ичкарида рўй бераётган вазиятдан монитор орқали хабардор бўлишлари мумкин, дейилади пойтахт ҳокимлиги маълумотида.

“Ўзэкспомарказ”даги марказда бемор кўрикдан ўтказилади ва аҳволи оғир беморлар барча шароитлар, хусусан, кислород таъминотига эга шифохоналарга йўналтирилади. Ўрта оғир аҳволдаги беморларга амбулатор шароитда муолажалар буюрилади. Касалликни енгил шаклда бошдан кечираётганлар эса уй шароитида шифокор назорати остида даволанади. Бу тиббиёт тизимига тушаётган босимни пасайтиради.

Марказда 250 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари фаолият юритиши режалаштирилганди. Бу ерга шаҳарнинг турли ҳудудларидан COVID-19’га гумонланганлар олиб келинмоқда. 

Мавзуга оид