Жамият | 21:07 / 29.07.2020
3963
1 дақиқада ўқилади

Жондордаги ёнғин оқибатлари бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминотига уланди – «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли нимстанцияда келиб чиққан ёнғин бартараф этилган. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ёнғин оқибатида узилиб қолган электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

«Тумандаги 110/35/10 кВли «Жондор» нимстанциясидаги 10 000 кВА қувватга эга трансформаторда қисқа туташув юз бергани натижасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВВлиги ёрдамида тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.

Шу ўринда ёнғин натижасида туманнинг 50 дан ортиқ маҳалла истеъмолчилари вақтинчалик электр энергиясиз қолгани, айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳодиса оқибатида электр жиҳозларига келтирилган зарар бартараф этилиб, электр энергиясидан узилган ҳудудлар тўлиқ қайта тармоққа уланганини таъкидлаб ўтиш жоиз», дея жамият ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ 29 июль куни электр станциясида содир бўлган ёнғин оқибатида  туманнинг аксар қисми электрсиз қолгани хабар берилган эди.

Мавзуга оид