Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kodak фармацевтика билан шуғулланиши ҳақидаги хабар ортида унинг акциялари 300 фоизга қимматлади
Eastman Kodak компанияси акциялари The Wall Street Journal нашри унинг фармацевтика бозорида ишлай бошлашини хабар қилгандан кейин деярли 300 фоизга қимматлади.
Нашрнинг хабар қилишича, бир вақтлар фотоқурилмалар ишлаб чиқариш саноати етакчиларидан бири бўлган компания АҚШ ҳукуматидан фармацевтика саноати учун ингредиентлар етказиб бериш учун 765 млн долларлик кредит олган.
Гап компания томонидан женериклар ва безгакка қарши дори воситаси – гидроксихлорохин ишлаб чиқарилиши ҳақида бормоқда. WSJ’нинг номи маълум қилинмаган америкалик амалдорларга таяниб таъкидлашича, Kodak’нинг дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилишига жалб қилиниши Оқ уй раҳбари Дональд Трампнинг АҚШнинг хориждан, жумладан Хитой ва Ҳиндистондан дори-дармон импортига боғлиқлигини камайтиришга қаратилган стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Компания банкротлик шароитида 2012-2013 йилларда қайта шакллантирилиб, тасвирлар, видеоконтентни қайта ишлаш ва босиш ҳамда тегишли дастурий таъминот ва қурилмаларни ишлаб чиқариш бизнеси билан шуғуллана бошлаган.
Таъкидланишича, Kodak’га давлат кредити АҚШнинг мудофаа саноати ҳақидаги қонунининг қўлланиши доирасида тақдим этилган. Бу қонун 1950 йилда Корея уруши вақтида қабул қилинган бўлиб, у АҚШда ҳарбий ва фуқаролик мудофааси эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни устувор тартибда ишлаб чиқариш имконини беради.
АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу қонунни 2017 йилда авиакосмик саноат ва телекоммуникация учун бир қатор бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш учун илк бор қўллаган. Оқ уй раҳбари ушбу қонундан 2020 йил баҳорида, коронавирус пандемияси бошланган вақтда иккинчи марта фойдаланган.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026