Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги тарихий бино 100 метр масофага сурилди
Москванинг Складочная кўчасида жойлашган ва 120 йил олдин қурилган тарихий сув минораси биноси сақлаб қолиш мақсадида 100 метрдан ортиқ масофага сурилди.
«Хранители наследия» хабарига кўра, 2018 йилда Мосгорнаследие ташкилоти томонидан 1898–1899 йилларда қурилган эски сув минораси ва собиқ «Борец» компрессор заводининг 2та биносини сақлаб қолиш мақсадида бошқа жойга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бинолар ҳудуднинг жанубий қисмига, 100 метрдан ортиқ масофага кўчирилади ва улардан янги технопарк мажмуасида офис, музей ва маданият уйи сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Компрессор заводи 1897 йилда немис савдогари Густав Лист томонидан қурилган бўлиб, советлар даврида «Борец» номини олган. Завод бир неча йиллар олдин Краснодар воҳасига кўчириб олиб кетилган. Ҳозирги вақтда унинг ҳудудида уй-жойлар комплекси барпо қилинмоқда.
Қайд қилинишича, сўнгги бор бундай воқеа Москвада 1979 йили содир бўлган. Ўша пайтда Тверьская кўчасидаги «Ситин уйи» «Известия» нашрининг янги биноси қурилиши муносабати билан бошқа жойга кўчирилган эди.
Мавзуга оид
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026