Ўзбекистон | 10:38 / 29.07.2020
10767
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 22 мингдан ошди. 88 бемор ўта оғир аҳволда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 276 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Сўнгги 10 соат ичида республиканинг 8 ҳудудида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган.

  • Тошкент вилоятида 153 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 51 нафар;
  • Наманган вилоятида 30 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 12 нафар;
  • Фарғона вилоятида 12 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 4 нафар
  • Навоий вилоятида 3 нафар.

Айни пайтда юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид