Жаҳон | 19:47 / 29.07.2020
8937
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Covid-19’га чалинган беморларнинг 83 фоизи соғайди

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 1121 киши уйида даволанмоқда, 96 киши эса шифохоналарда шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. 

Фото: Asia-Plus

29 июль ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 7320тани ташкил этмоқда, деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бир суткада яна 44 кишида вирус аниқланган.

Пандемия бошланганидан буён Тожикистонда коронавирус инфекциясидан вафот этган беморлар сони 60 нафарга етди. 

 6103 киши (83,3 фоиз) касалликдан буткул соғайиб кетди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 1121 киши уйида даволанмоқда, 96 киши эса шифохоналарда шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. 

 Мамлакат молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг сўзларига кўра, марказий ғазначилик бош бошқармасида очилган хайрия жамғармасига жами 25 млн сомоний (2,5 млн долларга яқин) маблағ тушган.

 Бу маблағлар коронавирусга қарши курашга йўналтирилади.

 

Мавзуга оид