Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда қарийб 488 минг кишига бир марталик ёрдам пули тўлаб берилади
Тегишли тузилмалар рўйхатни 1 августгача текшириши ва ёрдам пули оладиганларнинг сонини аниқлаши керак.
Тожикистон ҳукумати республикадаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларга COVID-19 таъсирининг олдини олиш доирасида энг кам иш ҳақи (400 сомоний) миқдорида бир марталик ёрдам оладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар сонини эълон қилди.
Ҳукумат томонидан 11 июль куни қабул қилинган қарор иловасида келтирилган маълумотларга кўра, бундай фуқароларнинг умумий сони 488 минг кишини ташкил этади.
Хусусан, булар:
- ижтимоий нафақа оладиган фуқаролар - 70 минг киши
- ногиронлар - 149 минг 860 киши
- етимлар ва боқувчисини йўқотган болалар - 82 минг киши
- 16 ёшгача бўлган, ОИВ/ОИТС билан касалланган ногирон болалар - 1000 киши
- кам таъминланган фуқаролар - 184 минг 644 киши
- қочоқлар - 300 киши.
Таъкидланишича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари рўйхати 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра тақдим этилган ва шу сабабли нафақахўрлар, ногиронлар, етимлар ҳамда боқувчисини йўқотган болалар сони ўзгариши кутилмоқда.
Қарор билан тегишли тузилмалар ва органларга жорий йилнинг 1 августига қадар фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойини кўрсатган ҳолда, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари рўйхатини тузиш ҳамда Молия вазирлиги ва «Амонатбонк»га топшириш вазифаси юкланди.
Молия вазирлигига бир марталик ёрдам пулини тўлаш учун белгиланган тартибда маблағ ажратиш вазифаси топширилди, «Амонатбонк» эса банк тўлов карталари ёрдамида ҳисобрақамга келиб тушган мақсадли маблағларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаши лозим.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026