Туркманистон ТИВ тожикистонлик мухбир эълон қилган об-ҳаво маълумоти учун норозилик билдирди
Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги тожикистонлик мухбир томонидан эълон қилинган об-ҳаво маълумоти учун расман норозилик эълон қилди.
Туркманистон ТИВ «Мир» телеканалида Тожикистон томонидан берилган об-ҳаво маълумотида яқин кунларда кутилаётган иссиқ об-ҳаво Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими туфайли содир бўлиши айтилгани учун ўз норозилигини билдирди.
Туркманистон ТИВ сайтида ёзилишича, Тожикистон томонидан берилган об-ҳаво маълумотида Туркманистон ҳақида эслатиб ўтилгани «хавотирли ҳолат» сифатида қабул қилинган.
Хабарда шундай дейилади: «2020 йил 27 июль куни «Мир» телеканалида унинг Тожикистондаги мухбири Азамат Зияевнинг лавҳаси узатилди. Унда мухбир Тожикистонда яқин кунларда кутилаётган иссиқ об-ҳаво Туркманистон ҳудуди орқали Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида кузатилишини айтган. Туркманистон томони бундай баёнотни нопрофессионал ва саводсизларча берилган деб ҳисоблайди».
Хабарда Туркманистон ТИВ мамлакат метеорология хизмати Эрондан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқимларининг Тожикистонга Туркманистон кириб боришини инкор этмаслигини маълум қилган, аммо шу билан бирга мухбирнинг хатти-ҳаракатини сиёсий жиҳатдан нотўғри деб ҳисоблашини билдиради.
Туркманистон ТИВ берган хабарда бугун коронавирус ҳаво орқали юқиши тасдиқлангани, шу учун ҳаво оқимлари кириб келишида бошқа бир мамлакат номининг тилга олиниши нотўғри бўлиши айтилади.
«Дунёнинг 32 мамлакатидан бўлган 239 олим вируслар узоқ вақт ҳавода аэрозол томчиларида яшаб қолиши ҳақида хулоса берган. Шунга кўра, вирусли инфекцияларнинг ҳаво орқали юқиши ҳам кенг тарқалган. Бу ҳақда олимлар шу йилнинг июль ойида ЖССТ бош директорига очиқ хат йўллашган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, биз ҳаво оқимларининг ҳаракати ҳақидаги матнларда бирон бир мамлакатнинг номини эслаш бошқа мамлакатларда хавфли инфекцияни тарқалишида шубҳа туғдириши мумкин деб ҳисоблаймиз», дейилади Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Туркманистон томони юқоридаги маълумотларни тайёрлаган ва тарқатган тожикистонлик мухбирнинг сиёсий хато қилганини таъкидлаб, халқаро амалиётда қабул қилинган сиёсий этика нормаларини бузишга йўл қўйиб бўлмаслигини эслатган.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024