Жаҳон | 21:38 / 29.07.2020
4692
1 дақиқада ўқилади

Японияда биринчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари сони мингдан кўпроқни ташкил қилди  

Японияда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони биринчи марта мингтадан ошди.

Фото: AP

Охирги маълумотларга кўра, Кунчиқар мамлакатда 29 июлда 1133 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда NHK телерадиокомпанияси хабар берди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг иккита асосий тарқалиш ўчоғи Токио ва Осака шаҳарларида қайд қилинган. Япония пойтахтида бир кун ичида 250 нафар, Осакада эса 221 нафар кишида вирус аниқланган. Шунингдек, Хонсю оролининг шимолидаги Иватэ префектурасида илк бор касалланиш ҳолати қайд этилган.

Япония ҳукумати эпидемиологик вазият ёмонлашаётганига қарамай, мамлакатда фавқулодда вазият режимини қайта киритишни режалаштирмаяпти. Ҳукумат бундай босиқ муносабатни коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари пастлиги ва оғир аҳволдаги касаллар камлиги билан тушунтирмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид