Жаҳон | 22:20 / 30.07.2020
8465
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президентлигига собиқ номзод коронавирус асоратларидан вафот этди

Фото: Reuters

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳерман Кейн коронавирус юқтириб олганидан кейин юзага келган асоратлардан вафот этди.

Бу ҳақда сиёсатчининг вакили Дэн Калабрезе хабар берди. 

«Кейн COVID-19 ташхиси билан шифохонага тушганида, унга осон бўлмаслигини билардик. Унда нафас олиш билан боғлиқ муаммо юзага келди, натижада тез ёрдам  билан шифохонага олиб борилди. Биз унга дорилар ёрдам беришини истаб дуо қилдик. Аммо тез орада унинг ўз ҳаёти учун курашиши маълум бўлди», - дейилади вакил хабарида.

Аввалроқ 74 ёшли сиёсатчи ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига улангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кейн 2000 ва 2011 йилларда ўз президентлик кампаниясини бошлади, аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам пойгадан эрта чиқиб кетди.

Трамп кампанияси даврида Кейн Black Voices for Trump (Қоратанлилар овози Трамп учун) ҳаракатида раисдошлик қилди.

Мавзуга оид