Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда кўчада ҳимоя ниқоби тақиш мажбурий қилинди
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга кўчаларда тиббий ниқоблар тақишни мажбурий қилди. Республиканинг соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг таъкидлашича, ушбу талабни бажармайдиганлар жаримага тортилади.
“2020 йилнинг 30 июлида соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга кўчаларда жамоат жойларида ниқобларни тақишни мажбурий қилиш ҳақида буйруқ чиқарди. Биз нафақат Қозоғистонда, балки бир қатор хорижий давлатларда ниқобларни ҳамма ерда - ёпиқ жойларда, транспортда, очиқ ҳавода тақиш мажбурий қилинганини кўрсатувчи халқаро тажрибани ўргандик”, деб айтган Цой матбуот анжуманда.
Вазирнинг таъкидлашича, бу чора коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиши бўйича ижобий динамикани мустаҳкамлаш мақсадида киритилмоқда.
Қозоғистонда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1472 тани ташкил қилган. Умумий касалланганлар сони 87664 нафарга етган. Соғайиб кетганлар 57,8 минг нафарни, вафот этганлар 7936 нафарни ташкил қилмоқда.
29 июлда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус тарқалишига қарши киритилган карантин чораларини яна 2 ҳафтага узайтиришни буюрди.