Трамп АҚШдаги йирик технологик компанияларга нисбатан чора кўриш билан таҳдид қилди
2019 йил июлда АҚШ ҳукумати монополияга қарши қонунни бузиш эҳтимоли бўйича Amazon, Facebook, Apple ва Google компанияларига нисбатан кенг миқёсдаги суриштирув ишларини бошлашга тайёрланаётгани маълум бўлганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Amazon, Facebook, Apple ва Google компанияларига нисбатан чора кўриш билан таҳдид қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
"Агарда конгресс йирик технологик корпорациялар кўп йиллар аввал қилиши керак бўлган иш бўйича уларга нисбатан адолатли ёндашмайдиган бўлса, буни мен ижроия фармоним ёрдамида амалга ошираман. Вашингтонда кўп йиллардан буён фақат гап бўлмоқда ва ҳеч қандай ҳаракат йўқ, халқимиз бундан тўйди", - деб ёзди у.
Чоршанба куни АҚШ конгресси вакиллар палатасининг монополияга қарши сиёсат бўйича қўмитасида антимонопол суриштирув бўйича эшитув бўлиб ўтади. Унда Amazon, Apple, Facebook ва Google компаниялари раҳбарлари чиқиш қилади.
2019 йил июлда АҚШ ҳукумати монополияга қарши қонунни бузиш эҳтимоли бўйича ушбу компанияларга нисбатан кенг миқёсдаги суриштирув ишларини бошлашга тайёрланаётгани маълум бўлганди.
Reuters агентлигининг маълумот беришича, мазкур иш бўйича ваколатлар Amazon ва Facebook компанияларини текширган АҚШ федерал савдо комиссияси ҳамда Apple ва Google иши бўйича шуғулланган адлия вазирлиги ўртасида тақсимланган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
22:40 / 14.08.2024