Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш тартиби тасдиқланади
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аниқлаш ишларини амалга оширади;
ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш бўйича бажариладиган ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш тартибини белгилайди.
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аниқлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Давергеодезкадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Давлат экология қўмитаси томонидан ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аниқлаш бўйича тайёрланган материаллар (ҳужжатлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг даражаси тўртта тоифага бўлинади:
а) қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланишига яроқли бўлган ерлар – ўзининг табиий ҳосилдорлиги бузилмаган ҳолда сақлаб қолинган ерлар;
б) қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланишига яроқсиз ерлар – сўнги 3 йил ичида ерларнинг бузилишига, тупроқ унумдорлигининг (озуқа ҳажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар бир оз таъсир қилган, тупроқнинг балл бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа шунга ўхшаш усуллар билан белгиланган базавий нормативлари 20 фоиздан ошмайдиган ерлар;
в) ҳосилдан қолган ўрта даражадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари – ерларнинг бузилишига олиб келадиган жараёнларга мойил бўлган, сўнги 3 йил ичида тупроқ унумдорлигининг (озуқа ҳажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар вужудга келган тупроқнинг балл бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа шунга ўхшаш усуллар билан белгиланган базавий нормативлари 20 фоиз - 40 фоиз ташкил қиладиган ерлар. Бундай ерларда ишлаб чиқариш харажатлари (таннархи) етиштирилган маҳсулот қийматига тенг бўлади;
г) ҳосилдан қолган юқори даражадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари — тупроқ унумдорлигини пасайишига олиб келадиган жараёнларга жуда сезгир, сўнги 3 йил ичида тупроқ унумдорлигининг (озуқа хажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар вужудга келган тупроқнинг балл бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа усуллар билан белгиланган базавий нормативлари - 40 фоиздан ортиқни ташкил қиладиган ерлар. Бундай ерларда ишлаб чиқариш харажатлари (таннархи) ҳосил бўлган маҳсулот қимматлашади.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдан қолишининг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:
- суғориладиган ерларнинг шўрланиши;
- мелиоратив ҳолатининг ёмонланиши;
- тупроқни сув ва шамол эрозияга қарши тадбирлар ўтказилмаганлиги;
- ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда экологик талабларга риоя этмаслик;
- суғориш манбаларига уланиш тизимининг йўқотилиши;
- яйловлардан фойдаланишнинг яйловлар айланмаси йўқлиги сабабли, чорва моллар (ҳайвонлар)нинг устма-уст боқилаётганлиги;
- ерлардан хўжасизларча фойдаланиш;
- ерларнинг ифлосланиши;
- бузилган ерларнинг рекультивация қилинмаганлиги.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
09:06 / 03.06.2026