Жаҳон | 23:56 / 31.07.2020
10234
2 дақиқада ўқилади

Россияда ҳудудларни бегоналаштиришни экстремизмга тенглаштирувчи қонун имзоланди

Владимир Путин. Фото: kremlin.ru

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россия ҳудудларини бегоналаштиришни экстремизмга тенглаштирувчи қонун имзоланди. «Экстремистик фаолиятга қарши курашиш тўғрисида»ги федерал қонунга ўзгартиришлар ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинган.

Энди нафақат Россия ҳудудий яхлитлигига дахл қилиш, шуниндек унинг ҳудудининг бир қисмини бегоналаштириш ҳам экстремизм ўлароқ баҳоланади. Чегарадош давлатлар билан давлат чегарасини делимитация, демаркация, редемаркация қилиш экстремизм ҳисобланмайди.

Июль ойи ўрталарида Конституцияга ўзгартиришлар киритишга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳ ҳамраиси, депутат Павел Крашенинников Давлат думасига Россия ҳудудларини бегоналаштиришга чақириқлар учун жавобгарлик назарда тутувчи қонун лойиҳаларини киритган эди. У Жиноят кодексига мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишни жазоловчи янги модда киритиш, шунингдек, ҳудудларни бегоналаштиришга чақириқлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этишни ҳам таклиф этганди.

22 июль куни Дума учинчи ва сўнгги ўқишда қонунни қабул қилган. Сўнгра у Федерация Кенгашида тасдиқланган. Энди эса Путин томонидан имзоланиб, кучга кирди. 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид