Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Қорадори-2020» тадбирлари давомида қатор шахслар қўлга олинди
Гумон қилинувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 270- ва 276-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 24 июль куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тезкор тадбири ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Тадбир давомида Оқдарё тумани Янгиҳаёт МФЙ яшовчи 61 ёшли С.Э.нинг ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқадан жами 20 туп яшил рангли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштириб келаётганлиги ҳамда томорқадаги дарахт тагида яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги 16,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, ушбу куни соат 20:00да тадбир жараёнида Оқдарё туман Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи У.М.нинг ҳовлисидаги томорқаси кўздан кечирилганида, у ердан ҳам жами 20 туп яшил рангли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 26 июль куни соат 10:00да Каттақўрғон туманида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи 37 ёшли И.С.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқасидан жами 17 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Юқоридаги ҳар учала ҳолатда ҳам гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270- (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддалари (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026