Ўзбекистон | 00:35 / 31.07.2020
24011
10 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган аудиога изоҳ берди. Тизимда «план» белгилаш амалиёти йўқлиги айтилди

28 июль куни интернетда сўзларидан ички ишлар тизимида ишлаши тахмин қилинадиган номаълум шахснинг аудиоси тарқалди. Аудиоёзувда ички ишлар ходимларининг ойликлари камлиги, иш ҳақининг маълум қисми ушлаб қолиниши, иш вақтининг узоқлиги, ходимларга мажбурий «план» белгилангани ҳақида сўз боради.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Kun.uz мухбирининг мазкур аудиоёзув юзасидан саволларига жавоб қайтарди.

– Аудиода ички ишлар ходимлари 12-14 соат хизмат қилиши айтилган. Ички ишлар тизимида ходимлар учун иш вақти белгиланганми?

– «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни ҳамда 2017 йил 29 ноябрдаги президент қарорига мувофиқ, ходимларнинг ҳафталик иш вақти 40 соатдан ошмаслиги белгиланган. Зарур ҳолларда улар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизмат ўташга жалб этилишлари мумкин.

Шунингдек, кучайтирилган режимда кунига белгиланган иш вақтидан ташқари (одатий 8 соатлик) давомийлиги 4 соатдан ошмайдиган хизматга жалб этилишлари назарда тутилган.

Маълумки, 2020 йил 16 март кунидан мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан карантин чекловлари ўрнатилган бўлиб, касалликни кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида, ички ишлар органлари ҳам тиббиёт, мудофаа, миллий гвардия ва бошқа мутасадди ташкилотлар қатори аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб боришга, улар томонидан карантин қоидаларига риоя этилишини таъминланишига жалб этилганлар.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ходимларимиз кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқдалар ва уларнинг кунлик ўртача иш вақтлари 12 соатга тўғри келмоқда.

– Аудиода ходимларга «план» қўйилиши айтилган. Қайси ҳужжатлар билан ИИО ходимларига нисбатан бундай режа белгиланган? Бу режани бажармаган ходимларга қандай чора кўрилади?

Ички ишлар органлари тизимида бундай режалар мавжуд эмас. Бунинг устига Патруль-пост хизмати ходимлари маъмурий ҳуқубузарлик ҳолати бўйича баённома расмийлаштириш ваколатига эга эмас.

– 12-14 соатлик хизматдан сўнг ИИО ходимлари ишда олиб қолиниши ходимларнинг оилавий хотиржамлигига путур етказмайдими? Муттасил ишлаш унинг руҳиятига салбий таъсир қилиши, у ҳам ўз вақтида дам олишга ҳақли экани ҳисобга олинмаяптими?

Бугунги кунда Ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органлари ходимларини казарма ҳолатида хизмат олиб бориш бўйича бирор бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.

Ҳозир ички ишлар органлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилмоқдалар, ходим иш вақти тугагандан сўнг ҳеч қандай тўсиқларсиз уйига кетади. Казармада қолмайди.

Бундан ташқари, ички ишлар органларининг айрим хизматлари суткалик наряд асосида хизмат олиб бориб, уларнинг хизмати 24 соатга мўлжаллаб ташкил этилган.

Навбатчилик вақтида ички ишлар органлари ходимларига навбатма-навбат овқатланиши ва қисқа муддатли дам олиш учун умумий давомийлиги уч сменалик режимда — 6 соат, тўрт сменалик режимда — 4 соат давом этадиган танаффуслар берилади.

Смена тугагач, ички ишлар органларида хизмат вазифаларини суткалик навбатчилик режимида бажарувчи ходимларга белгиланган тартибда дам олиш берилади (камида 24 соат этиб белгиланган).

Қолаверса, постда турган ходимлар иш вақти тугаганидан сўнг бошқа ишларга ёки тадбирларга жалб этилмайди. Тунги рейдларда фақатгина тунги хизматга жалб этилган ходимлар хизмат олиб борадилар, улар постда турмайди.

– ИИО органларининг ойлигидан 15 фоиз COVID-19га қарши курашиш учун, 35 фоиз Сардобадаги талафотларни бартараф этиш учун ушлаб қолинаётгани ростми?

2020 йилнинг 15 апрель куни «Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Мазкур қарор талаблари асосида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрелдаги қарори тасдиқланди.

Юқоридаги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотларида фаолият олиб борадиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармасининг тўловлари 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар вақтинча тўхтатилди.

Ушбу тўловнинг миқдори ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошларининг 15 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, қарор билан алоҳида намунавий хизмат кўрсатган ходимларга ИИББ раҳбарияти томонидан тайинланган қўшимча 35 фоизли устама ҳақи ҳам пандемия даврида вақтинча тўхтатилган. Мазкур тўловларнинг вақтинча тўхтатилиши Сардоба фожиасига алоқадор эмас.

Бундан ташкари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши талаблари асосида, коронавирус пандемияси тарқатилишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, бемор ва ногирон оилаларни қўллаб-қувватлаш, коронавирус касаллигини юқтириб даволанаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат, дори-дармон ва зарур воситалар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби ва Бош бошқарма бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг май ойида хайрия акцияси ўтказилиб, келиб тушаётган маблағлар ва озиқ-овқат ва маҳсулотларини бир жойда жамлаш мақсадида ИИББ қошида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди.

Ходимларимиз ушбу ташаббусларда четда турмасдан фақатгина май ойи ойлик маошидан ихтиёрий равишда (шахсий таркибнинг 89 фоизи) ўзи белгиланган ҳолда ушбу хайрия акциясида иштирок этдилар.

– Постда хизмат вазифасини ўтаётганларга фуқаролар сув ташлаб кетишса, уй шароитида изоляцияларни назорат қилиб ўтирганларга аҳоли овқат олиб чиқиб берса, уларни олиш тақиқланганми? Нима учун?

Постларда хизмат вазифасини ўтаётган ходимларга фуқаролар томонидан беғараз равишда ёрдам кўрсатиш (масалан, сув ташлаб кетиш, овқат бериш) тақиқланмаган, лекин ушбу ходимлар томонидан тамагирлик ёки бошқа кўринишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан бирор нарса талаб қилишлари қатъиян ман этилади.

Шунингдек, уй шароитида изоляцияланганларни назорат қилувчи ходимларга ушбу хонадон эгалари томонидан берилаётган озиқ-овқат ёки бошқа бирор нарса олиш тақиқланади. Ушбу тақиқ касаллик тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида ўрнатилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ташаббуси билан постларда хизмат олиб бораётган ходимлар учун кунлик икки маҳал иссиқ овқат ва ичимлик сувлари тарқатилмоқда.

– 12 соатлаб ишлаган ходимлар тунда фоҳишаларни, карантин тартибини бузганларни ушлашга қаратилган рейдларга олиб чиқилаётгани ростми?

Йўқ. Постда турган ходимлар иш вақти тугаганидан сўнг уйига кетишига рухсат берилади, бошқа ишларга ёки тадбирларга жалб этилмайди. Тунги рейдларда фақатгина тунги хизматга жалб этилган ходимлар хизмат олиб борадилар (улар постда турмайди).

– Аудиода кечки маҳал турли йиғинлар ўтказилиши айтилган. Бу тадбирлар нима учун ўтказилади? Уларда қатнашмаса, нима бўлади?

– Ички ишлар органларида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ходим хизматга жалб этилишидан аввал унинг хизматга тайёрлиги, руҳий ва жисмоний ҳолати, соғлиғи ва оилавий аҳволи ўрганилиб, шундан сўнг хизмат олди йўриқномаси ўтказилади.

Йўриқномада хизматга оид тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилади. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг тизимларида йўриқномалар ходим хизматга жалб этилишидан аввал бир маротаба ўтказилади. Ходимнинг хизматига салбий таъсир қилмаслиги ва унинг ортиқча вақтини олмаслиги учун бошқа йўриқнома ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Мазкур масала жойлардаги ички ишлар органлари раҳбарларининг доимий назоратида.

– Аудиода ходим тартиб рақамига «-инчи» қўшимчасини қўшмай гапирган, масалан, ўнинчи, йигирманчи деб гапирмаганларга ҳайфсан берилиши ҳақида сўз борган, шу гап ростми?

Йўқ. Бундай тартиб ва ҳолатнинг ўзи йўқ. 2017 йил 29 ноябрдаги президент қарорига мувофиқ, ходимларга интизомий жазо чораларини қўллаш асослари ва тартиби белгиланган.

Фақатгина мазкур норматив ҳужжатга асосан ходимларнинг содир этган салбий хатти-ҳаракатлари учун жазо чоралари тайинланиши мумкин. Тартиб рақамига «-инчи» қўшимчасини қўшмасдан гапирганлик учун ҳайфсан ёки бошқа интизомий жазо чоралари берилмайди. Бундай амалиёт мавжуд эмас.

– Аудиода ИИО ходимлари меҳнат таътилига чиқиши учун масъуллар изидан югуриб юриши, ялиниб-ёлвориб таътилга чиқишга рухсат олиши айтилган. Бунга қандай изоҳ берилади?

Ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиши юзасидан йилнинг бошида йиллик режа асосида тақсимланади. Ходим қайси ойда меҳнат таътилига чиқишни ўзи белгилайди ва белгиланган муддати келганида меҳнат таътилига чиқади.

Айрим ҳолларда, истисно тариқасида, яъни оиласида тўй, марака ва бошқа фавқулодда ҳолатлар бўлганда, ходимнинг таътилга чиқиш вақти ўрнатилган тартибда ишга таъсир этмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

– ИИО ходимлари ўз хоҳиши билан бўшаб кета олмайдими? Нима учун бундай тартиб ўрнатилган? Ёки бу қуйи тизимдаги масъулларнинг ходимларга тушуниб-тушунмай айтган гапларими?

– 2017 йил 29 ноябрдаги президент қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 144-бандига мувофиқ, ходимнинг билдиргисига асосан ходим ўзининг хоҳиши билан ишдан бўшатилиши мумкин.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 163 нафар ходим (шундан

31 нафари – пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганлар) Тошкент шаҳар ИИББ тизимидан ўз хоҳишига кўра бўшатилган.

Мавзуга оид