Қозоғистонда 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ниқоб тақиш барча учун мажбурий эканлигини айтганди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш киритди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Қайд этилишича, эндиликда беш ёшгача бўлган болалар жамоат жойларида, жамоат транспортида тиббий ниқоб тақмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, очиқ ҳавода ижтимоий масофа сақлаган ҳолда спорт билан шуғулланаётганлар учун ҳам ниқоб тақиш мажбурий эмас деб белгиланди.
Қозоғистонда 30 июлдан кўчада ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ушбу қоида барчага бирдек тааллуқли эканлигини айтганди.
Япониялик шифокорларнинг фикрича, уч ёшгача бўлган болалар ҳимоя ниқоби тақишлари мумкин эмас – ниқоб уларнинг соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024