Опа-сингилнинг ярим асрдан кейин бир-бири билан топишишига коронавирус сабабчи бўлди
АҚШнинг Небраска штатида опа-сингил 50 йилдан кўпроқ вақтдан кейин бир-бири билан топишди. Бунга эса аёллардан бирининг коронавирусга чалингани сабаб бўлган.
UPI нашрининг хабар беришича, 73 ёшли Дорис Криппен май ойида бетоб бўлиб қолган. Аёл ўзини гриппга чалинган деб ҳисоблаб юрган, бироқ унинг организми касаллик туфайли шунчалик нимжонлашиб кетганки, у охир-оқибат йиқилиб тушиб, қўлини синдириб олган. Текширув натижасида кекса аёлда коронавирус борлиги аниқланган. У деярли 30 кун шифохонада ўтказишига тўғри келган.
Аёл шифохонадан чиққач, Фремонт шаҳридаги реабилитация марказига жўнатилган. Кейинроқ аниқланишича, у ерда 20 йилдан бери унинг синглиси – 53 ёшли Бев Боро ишлаб келган. Боро Криппенни мижозлар рўйхатида кўриши биланоқ унда у опаси эканлигига ишонч пайдо бўлган.
“Мен бунга ишона олмасдим. Мен “Ё Тангри, бу менинг опам бўлса керак”, деб ўйладим”, деб Боронинг сўзларини келтириб ўтган нашр.
Криппен яхши эшитмагани сабабли, Боро уларнинг умумий отаси исмини унга доскада ёзиб кўрсатган. Кекса аёл эса исми келтирилган одамнинг қизи эканини тасдиқлаган.
“Мени бу ерга жўнатишгани Тангри иноятидир. Чунки бу ерга жўнатилмаганимда, синглимни топа олмасдим”, деб айтган Криппен.
Ярим асрдан бери кўришмаган опа-сингилнинг отаси бир, оналари бошқа бўлган. Криппен ўз онаси томонидан вояга етказилган, Боро эса 6 ойлик вақтида бошқа кишилар тарбиясига берилган. Таъкидланишича, аёлларнинг бошқа ака-ука ва опа-сингиллари ҳам бор бўлиб, Боро улардан кўпчилигини аниқлашга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023