Ўзбекистон | 16:24 / 03.08.2020
15451
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 26 мингдан ошди

Бугун Ўзбекистонда ҳозирча 513та янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

«2020 йил 3 август соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Республиканинг 10 ҳудудида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилган.

  • Тошкент вилоятида 236 ҳолат;
  • Тошкент шаҳрида 173 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 26 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 16 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 13 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 12 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 11 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 10 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 9 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 7 ҳолат.

Бугун шунингдек, ҳозирча 331 нафар киши касалликдан соғайган ва Ўзбекистонда шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 16 минг 838 нафарга етган.

  • Тошкент шаҳрида 172 нафар;
  • Тошкент вилоятида 114 нафар;
  • Андижон вилоятида 22 нафар;
  • Навоий вилоятида 14 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар.

Бугун ҳозирча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жами 4та ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда жами ўлимлар сони 157тага етди.

  • Covid-19 тасдиқлангач, Бекобод шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор Г.С.да (аёл) вафот этди;
  • Covid-19 тасдиқлангандан сўнг бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор Э.А. (эркак) вафот этди.
  • 25 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 69 ёшли бемор Н.Е. (аёл) вафот этди.
  • 25 июль куни Covid-19 инфекцияси тасдиқланган ва бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган, Олмазор туманида яшаган 49 ёшли бемор Д.С. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 071 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид