Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳурдаги айрим манзилларда газ таъминоти ўчирилади
Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.
Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиалининг марказий авария диспетчерлик хизматига Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати бўйича мурожаат келиб тушган.
“Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Шайхонтоҳуртумангаз” таъминоти бўлими томонидан ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
“Ҳудудгаз пойтахт” ГТФ матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан “Ипакчи” кўчасидаги кўп қаватли 6та уйнинг 192та аҳоли ва 30та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг аҳолига газ таъминоти яна етказиб берилади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026