Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўлов тизимларида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши ички назорат қоидалари тасдиқланди
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди.
Қоидалар «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида», «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Norma’нинг ёзишича, ички назорат тизимининг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
- тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Қоидалар билан ички назорат тизимининг асосий вазифалари белгиланган.
Тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ўзларининг тўлов агентлари ва (ёки) субагентларининг фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, ўз ички қоидаларини мажбурий тартибда ишлаб чиқадилар. Уларга риоя этилиши тўлов агентлари ва субагентлари учун мажбурийдир.
Қоидаларда қуйидагилар ҳам қайд этилган:
- ички назорат тизимини ташкил этиш;
- мижозларни лозим даражада текшириш;
- шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари;
- террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга ошириладиган операциялар;
- махсус ваколатли давлат органига маълумотларни тақдим этиш;
- маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш;
- ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги.
Қоидаларга иловада жисмоний, юридик шахсларни, юридик шахс бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар рўйхати келтирилган.
Ҳужжат 30.06.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026