Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бюрократияни қисқартириш ва назорат ишлари натижадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Тақдимотда қурилиш объектларини онлайн назорат қилиш масаласига эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, амалиётда қурилиш объектларига кузатув камераларини мажбурий ўрнатиш талаби мавжуд эмас. Шу боис биринчи босқичда қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, йирик савдо ва саноат объектлари, меҳмонхона ва туризм мажмуаларига камералар ўрнатиш таклиф этилди.
Бу орқали лойиҳадан ўзбошимчалик билан четга чиқиш ҳолатларини барвақт аниқлаш, қурилиш майдонидаги ишчилар ҳисобини аниқ юритиш, “конверт” усулида маош тўлаш ҳолатларининг олдини олиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш имконияти кенгаяди.
Қурилишда техник ва муаллифлик назорати самарадорлигини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 2025 йилда техник ва муаллифлик назоратчилари объектларда 42 мингта камчиликни қайд этган бўлса, инспекторлар кейинчалик яна 250 мингдан зиёд қоидабузарликни аниқлаган. Бу айрим ҳолларда назоратчилар фаолияти етарлича самарали ташкил этилмаётганини кўрсатади.
Шу муносабат билан “Шаффоф қурилиш” платформасида техник ва муаллифлик назоратчиларининг реестри ва рейтинг тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Уларнинг фаолияти масофадан мониторинг қилинади, иш юритув ҳужжатлари электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг кўрсаткичи паст бўлган назоратчилар қайта ўқитишга юборилади, яхши натижа кўрсатганларнинг сертификат муддати узайтирилади.
Қурилиш материаллари сифатини назорат қилишда ҳам таъсирчан механизмлар жорий этилади. Объектга киритилган ҳар бир қурилиш материали nazorat.mc.uz платформаси орқали электрон рўйхатга олинади, сифатни тасдиқловчи ҳужжатлар мажбурий равишда тизимга юкланади. Сифатсиз материаллардан фойдаланган қурувчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилди.
Лаборатория синовлари бўйича ҳам янги ёндашувлар белгиланмоқда. Узоқ ҳудудлардаги қурилиш массивларида синовларни ўз вақтида ўтказиш учун кўчма қурилиш-синов лабораторияларини ташкил этиш таклиф қилинди. Бу объектлар қамровини икки баробар ошириш, синов натижаларини тезкор аниқлаш ва стандарт талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
08:40 / 10.07.2026
1000 метрли Jeddah Tower: бош муҳандис энг қийин вазифани очиқлади
23:09 / 04.07.2026