Ўзбекистон | 00:37 / 03.08.2020
21972
2 дақиқада ўқилади

«Uzbekistan Airways» 4 август куни Истанбулга навбатдаги парвозни амалга оширмоқда

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4 август куни Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича навбатдаги чартер репатриацион рейс амалга оширилиши ҳақида маълум қилди.

Хабар қилинишича, «Тошкент–Истанбул» йўналишида учиш соат 09:40да, қўниш маҳаллий вақт билан соат 13:00га белгиланган.

«Истанбул–Тошкент» йўналишида эса учиш соат 14:30да, қўниш маҳаллий вақт билан соат 21:00да амалга оширилади.

«Тошкент–Истанбул» йўналиши учун авиачипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан («Uzbekistan Airways Sales») 3 август соат 9:30дан бошлаб тўғридан тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин.

Йўловчиларнинг шахсан ўзлари ҳужжатларининг асл нусхаси билан келишлари талаб этилади:

Ўзбекистон фуқаролари учун – паспорт ва учиш учун асос.

Хориж фуқаролари учун – паспорт.

«Истанбул–Тошкент» йўналишига чипта харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги бош консуллигига мурожаат қилиш мумкин.

«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмаслик сўралади.

Тўланган маблағ Uzbekistan Airways филиали кассасида харид қилинган чиптада акс этганини текширишни унутманг», – дейилади авиакомпания матбуот хизмати ахборотида.

Мавзуга оид