Чегара орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Энергетика вазирлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Божхона чегарасидан электр энергиясининг олиб ўтилиши устидан божхона назорати ва унинг расмийлаштируви божхона пости ходимлари томонидан божхона назорати жойларида амалга оширилади. Электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблар кўрсаткичлари, ҳисоб ва ҳисобот тизими маълумотлари асосида, ҳужжат ва маълумотларни текшириш йўли билан назорат қилинади.
Norma’нинг ёзишича, электр энергиясининг божхона назорати жойлари рўйхати Энергетика вазирлиги томонидан ДБҚ билан келишилган ҳолда белгиланади ва Низомга иловага мувофиқ расмийлаштирилади.
Низомда электр энергияси ҳисобини юритувчи асбоблардан кўрсаткичларни олиш (санаси, вақти, тартиб-таомил иштирокчилари ва ҳ.к.), шунингдек ушбу кўрсаткичларни тасдиқлаш тартиби белгиланган.
Электр энергиясининг ҳисобини юритиш асбоблари кўрсаткичларини олиш тўғрисидаги далолатнома Низомда белгиланган шаклда 3 нусхада тузилади, энергетика объекти вакили ва божхона пости ходими томонидан имзоланади ва бир нусхадан: энергетика объектига, назорат божхона постига ва Энергетика вазирлигининг тегишли ҳудудий тузилмасига юборилади.
«Энергия» мувофиқлаштириш-диспетчерлик маркази (МДМ) Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ) аъзо давлатлар ўртасидаги шартномалар ва параллель ишлаш шартларига мувофиқ электр энергиясининг тижорат оқимлари ҳажмларини (экспорт, импорт) тақсимлайди ва ҳисобини юритади.
Электр энергияси оқимлари бўйича маълумотлар «Энергия» МДМ раҳбари томонидан тасдиқланади ва барча МО БЭТ энерготизимларига тақдим этилади. Ўзбекистон божхона чегаралари орқали электр энергиясини узатиш ва қабул қилиш ваколатига эга тегишли энергетика ташкилоти амалга оширилган давлатлараро электр энергияси тижорат оқимлари бўйича маълумотларни Энергетика вазирлигининг ваколатли таркибий тузилмасига тақдим этади.
Низомда қуйидагилар ҳам белгиланган:
- божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш тартиби;
- электр энергиясини декларациялаш ва божхона расмийлаштируви;
- энергия узатиш тармоқлари орқали транзит тарзда узатиладиган электр энергиясини расмийлаштириш хусусиятлари;
- божхона тўловларини тўлаш.
Ҳужжат 30.06.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024