Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сардобада Тошкент шаҳрига ажратилган маҳаллада таъмирлаш ишлари якунланди
«Сардоба» сув омборидаги авария оқибатида талафот кўрган ва тиклаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига юклатилган Сирдарё вилоятидаги Саховат маҳалласида таъмирлаш ва реконструкция ишлари якунига етди.
Пойтахт ҳокимлигидан маълум қилишларича, Қурбон ҳайити арафасида маҳалла аҳлига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган.
«Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган Саховат маҳалласи ўрнида қурилган Янги Тошкент маҳалласидаги 131та хонадон эгаларига байрам муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 5 кг гуруч, 5 кг ун, 5 кг шакар, 2 литр ёғ ва 2 кг гўшт маҳсулотлари тарқатилди», – дейилади хабарда.
Ҳокимлик қайта тикланган маҳалла суратларини тақдим этди. Унда Янги Тошкент деб ном олган ҳудуддаги айрим кўчаларга пойтахт туманлари номи берилганини кўриш мумкин.




Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022