Германия шифокорлар иттифоқи мамлакатда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланганини хабар қилди
Сюзанне Йонанинг сўзларига кўра, касалликка қарши дори топилмагунича гигиена қоидаларига қатъий амал қилишда давом этиш лозим.
Marburger Bund немис шифокорлари иттифоқи раҳбари Сюзанне Йона Германияда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланди деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Augsburger Allgemeine нашри хабар берди.
"Биз секин кўтарилаётган иккинчи тўлқинда турибмиз", - деди Йона.
Унинг сўзларига кўра, касалликка қарши дори топилмагунича гигиена қоидаларига қатъий амал қилишда давом этиш лозим.
"Ҳаммамиз одатий ҳаётга қайтишни орзу қиляпмиз. Аммо одатий бўлмаган вазиятда турибмиз", - деди у.
Аввалроқ Саксония федерал ери бош вазири Михаэль Кретчмер мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани, лекин Германиядаги сиёсатчилар бу ҳақда эҳтиёткорлик билан гапираётганини айтганди.
Роберт Кох институти маълумотларига кўра, Германияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 211 281та ҳолат қайд этилган, 9 156 киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023