Катта автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар яқинида ер ости ўтиш жойларини қуриш таклиф этилди
Катта автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар яқинида ер ости ўтиш жойларини қуриш таклиф қилинмоқда.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида катта автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар яқинида ер ости ўтиш жойларини қуриш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, мамлакатда автомобилсозлик саноати ривожланаётгани ва халқ фаровонлиги юксалаётгани боис транспорт воситалари сони кўпайиб бормоқда. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳимлигини тақозо этади.
“Аҳоли, айниқса, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиш муаммони ҳал этишнинг самарали усулларидан бири, албатта. Лекин, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишнинг ўзи камлик қилади. Ҳозирда мамлакатимиздаги жуда кўплаб мактаблар йўл ёқасида жойлашган, баъзи мактабларга эса йўл ёқаси бўйлаб борилади. Бундай вазиятда ота-онаси билан келган ўқувчилар бир амаллаб бу йўллардан ўтиб олар, лекин бирор сабаб билан кузатувчисиз, мактабга ёлғиз қатнайдиган ўқувчилар бу йўлларда қийналишади”, - деб ёзмоқда мурожаат муаллифи.
Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги барча йўл ёқасида жойлашган мактаблар яқинида ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойлари қуриш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024