«Кўпроқ ҳисобчилар томонидан хатоликка йўл қўйилган» –шифокорларга маош ўз вақтида тўланмаганига изоҳ берилди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, коронавирусга чалинганлар ётқизилган шифохоналарида меҳнат қилган тиббиёт ходимларига хизмат ҳақининг ўз вақтида берилмагани ҳисобчилар йўл қўйган хатолар билан боғлиқ.
3 август куни АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида коронавирусга қарши курашда иштирок этган тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланмагани бўйича изоҳ берилди. Вазир ўринбосари Абдулла Азизовнинг сўзларига кўра, бу ҳисобчилар томонидан йўл қўйилган хатоликлар билан боғлиқ.
«Тиббиёт ходимларига пулларнинг вақтида етказилмаганига асосий сабаб – кўпроқ ҳисобчилар томонидан хатоликка йўл қўйилган. Ҳар бир шифохонадаги ҳисобчи қайднома юритиб, ходимнинг келиб-кетишини юритиши керак, бу маълумотлар ўз вақтида берилмаган. Асосий муаммо шу бўлган.
Тўловларнинг ўз вақтида берилмагани бўйича мурожаатларни қабул қилувчи «1109» ишонч телефонида ҳозирда оператив иш олиб борилмоқда. Бир ҳафтадан ортиқроқ вақт ичида шу мазмундаги 1000дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 329та ҳолатда чиндан ҳам турли сабабларга кўра пулларнинг ўз вақтида берилмагани аниқланган.
Мазкур мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари бормоқда», дея Азизовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари қўшимча тўловларнинг ўз вақтида берилмагани айрим техник ишлар билан боғлиқлигини айтган эди.
Мавзуга оид
19:12 / 04.07.2024
Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий буюмлар учун нарх чеклови олиб ташланади
10:46 / 27.10.2023
Абдулла Азизов Фармацевтика агентлиги директори этиб тайинланди
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023