Ўзбекистон | 23:59 / 04.08.2020
43303
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 746 ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 27 мингдан ошди

Ўзбекистонда 4 август куни 746та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 27 минг 47тага етди. Бугун шунингдек, 789 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 4 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг 23 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 723 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Республиканинг 8 ҳудудида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилган.

Янги ҳолатлар:

  • Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 23 ҳолат (барчаси хориждан келган) 

Тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 489 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 157 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 31 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 14 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 14 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 11 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 5 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+789)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда 789 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 18 минг 51 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

  • Тошкент шаҳрида 340 нафар;
  • Тошкент вилоятида 181 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 88 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 87 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 34 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар;
  • Наманган вилоятида 19 нафар;
  • Хоразм вилоятида 12 нафар;
  • Андижон вилоятида 6 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. ССВнинг расмий статистикасида қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 165тага етди.

  • Биринчи ўлим: 28 июль куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) вафот этди; 
  • Иккинчи ўлим: Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак) вафот этди; 
  • Учинчи ўлим: Коронавирус тасдиқлангач, 27 июль куни оғир аҳволда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли бемор А.А. (эркак) вафот этди; 
  • Тўртинчи ўлим: 26 июль куни коронавирус аломатлари кучайган ва нафас етишмовчилиги оғирлаша бошлагач, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган, Сергели туманида яшаган 30 ёшли бемор Б.А. (эркак) вафот этди; 
  • Бешинчи ўлим: Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл);
  • Олтинчи ўлим: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда 8 831 нафар бемор даволанмоқда, улардан 619 нафари оғир, 155 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзуга оид