Ўзбекистон | 16:39 / 04.08.2020
11469
3 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши курашаётганларга 482 млрд сўм тўлаб берилди – Молия вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлиги 30 июль ҳолатига кўра коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа хизмат ходимларига тўланган қўшимча рағбатлантириш тўловларини очиқлади. Қайд этилишича, 124104 нафар ходимга 482 млрд сўм тўлаб берилган.

Вазирлик томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиология осойишталик хизмати ва унинг ҳудудий марказларига коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар учун 1 трлн 296 млрд. сўм ажратилган.

Қайл этилишича, 124104 нафар тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тиббий хизмат ходимига 482 млрд сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди. Шу жумладан, ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлари тўланган. Хусусан, 94945 нафар ходим 148,6 млрд сўм олишган. Шундан 25307 нафар шифокорга – 58,2 млрд сўм, 43479 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 60,5 млрд сўм, 12357 нафар кичик тиббиёт ходимга – 13,5 млрд сўм ва 13802 нафар бошқа хизмат ходимларига – 16,4 млрд сўм тўлаб берилган.

Шу билан бирга, 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови сифатида 14427 нафар ходимга 307,5 млрд сўм, шундан, 4086 нафар врачга – 143,3 млрд.сўм, 5579 нафар ўрта тиббиёт ходимига – 112,9 млрд сўм, 2884 нафар кичик тиббиёт ходимига – 38,6 млрд сўм ва 1878 нафар бошқа ходимларга – 12,7 млрд сўм берилган.

Бундан ташқари, Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий марказлари ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга ошириш ҳисобига 14701 нафар ходимга 21,9 млрд сўм тўлаб берилган.

Молия вазирлигининг эслатишича, юқоридаги тўловлар даромад солиғи ва ягона солиқ харажатлари билан қўшиб ҳисобланган. Жумладан, коронавирусга чалинган беморларни 14 кун давомида даволаган шифокорларга 25 млн.сўм тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Даволаган шифокорларга 25 млн сўм тўлаб бериш учун унга қўшимча 12 фоиз миқдоридаги даромад солиғи, 1 фоиз касаба уюшмасига ва 25 фоиз миқдоридаги ягона солиқ харажатлари билан қўшиб ҳисобланади яъни бир шифокорга 25 млн.сўм тўлаш учун 35,9 млн.сўм маблағ сарфланади.

Мавзуга оид