Олий таълим вазирлиги магистратурага ҳужжат топширган абитуриентларга мурожаат билан чиқди
2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентларга махсус маълумот берилди.
Магистратурага кириш учун рўйхатдан ўтган, бироқ турли сабабларга кўра аризалари рад этилган абитуриентларга имконият яратилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра аризалари рад этилган абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11:00дан 6 август куни соат 11:00га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.
Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.
Мавзуга оид
23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
19:01 / 27.07.2024
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
21:37 / 20.07.2024