Жаҳон | 03:22 / 04.08.2020
19209
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 1000дан ошди

Фото: Tengrinews

Қозоғистонда 27 июлдан 2 августгача ўтган ҳафта ичида 265 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг бориши тўғрисидаги расмий ахборот берувчи Телеграм каналда маълум қилинган.

Жумладан, Ақмўла областида — 8 киши (4 эркак, 4 аёл);
Алмати областида — 12 киши (6 эркак, 6 аёл);
Атирау областида — 7 киши (3 эркак, 4 аёл);
Ғарбий Қозоғистон областида — 14 киши (7 эркак, 7 аёл);
Шарқий Қозоғистон областида — 38 киши (29 эркак, 9 аёл);
Ақтўбе областида — 9 киши (6 эркак, 3 аёл);
Жамбул областида — 15 киши (7 эркак, 8 аёл);
Қарағанда областида — 49 киши (27 эркак, 22 аёл)
Қўстаной областида — 5 киши (4 эркак, 1 аёл);
Қизилўрда областида — 1 киши (аёл);
Манғистов областида — 7 киши (5 эркак, 2 аёл);
Павлодар областида — 5 киши (2 эркак, 3 аёл);
Шимолий Қозоғистон областида — 2 киши (эркаклар);
Туркистон областида — 3 киши (2 эркак, 1 аёл);
Нурсултон шаҳрида — 29 киши (20 эркак, 9 аёл);
Алмати шаҳрида — 53 киши (37 эркак, 16 аёл);
Чимкент шаҳрида — 8 киши (3 эркак, 5 аёл) вафот этган

Қозоғистонда шу кунгача коронавирус инфекциясидан вафот этган билан боғлиқ жами 1058 та ҳолат рўйхатга олинган.

3 август якунлари билан қўшни давлатда 92 минг 662 та ҳолат қайд этилган. Бу борада Қозоғистон жаҳонда 27-ўринда бормоқда. Касалликдан фориғ бўлганлар сони 62,5 мингдан ортиқ. 29 мингга яқин инсон айни пайтда даволанмоқда.

Мавзуга оид