Тожикистон Дубай билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда
Самолётга фақат ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолда ҳамда COVID-2019 тўғрисида маълумотнома билан чиқарилади.
Душанбе - Дубай - Душанбе йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар қайта тикланди: биринчи рейс бугун кечқурун Дубайдан Flydubai авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
«Ҳозирча компания ҳафтасига битта рейсни амалга оширади, пандемиядан олдин бу рақам ҳафтасига 5тани ташкил қилган», - дея Душанбе халқаро аэропорти вакили Жамила Ҳусайнованинг сўзларини келтирмоқда «Азия-Плюс».
Унинг сўзларига кўра, «Сомон Эйр» авиакомпанияси ҳам Дубайга парвоз қилади: компания биринчи рейсни 6 август куни Душанбедан амалга оширади.
«Бизда бошқа давлатлар билан ҳаво алоқаси тикланиши тўғрисида ҳали аниқ маълумот йўқ», - деди Ҳусайнова.
«Сомон Эйр» авиакомпанияси матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, Дубайга парвоз 6 август куни эрталаб соат 5да амалга оширилади.
«Душанбе-Дубай йўналиши бўйича парвоз қилишни истаган Тожикистон фуқаролари БАА ҳудудига киришга рухсат берувчи зарур ҳужжатларга, шунингдек, парвоздан 72 соат олдин Covid-19 йўқлиги тўғрисида берилган маълумотномага эга бўлишлари зарур», - дея хабар берган матбуот хизмати.
Таъкидланишича, хорижий давлатлар фуқаролари БАА ҳудудига кириш/транзит қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, шу жумладан тиббий суғурта ва соғлиғи тўғрисида олдиндан тўлдирилган декларация шаклига эга бўлиши керак.
Дубай орқали транзит парвозни амалга оширадиган хорижий давлатлар фуқаролари фақат ўз мамлакатларига учишлари мумкин ҳамда чипта, шунингдек Covid-19 йўқлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлишлари зарур.
«Душанбега учишни истаган бошқа мамлакатлар фуқаролари Тожикистон ҳудудига кириш учун Тожикистон Республикаси ваколатли органининг рухсатномаси, шунингдек виза (агар керак бўлса) ва Covid-19 йўқлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлиши керак», - дейилади авиакомпания хабарида.
Авиакомпания самолётга юқори иситма ёки касаллик аломатлари бўлган йўловчилар киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Тожикистонга келганда сўнг, Тожикистон Республикасининг барча фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари (дипломатик корпус вакиллари, алоҳида мақомга эга халқаро ташкилотлар ва мамлакат ҳукумати, вазирлик ва идоралар томонидан таклиф этилган меҳмонлар бундан мустасно) тестдан ўтказилади ҳамда натижалар аниқлангунга қадар карантин ҳудудида бўлишади.
«Мусбат натижа қайд этилган шахслар 14 кун давомида карантин ҳудудида бўлишади ва даволанишади. Тожикистонга келишидан 48 соат олдин Covid-19 йўқлиги ҳақида маълумотномага эга бўлган йўловчилар мамлакат ҳудудига ҳеч қандай тўсиқсиз киритилади. Бироқ, улар маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасаларида мустақил равишда рўйхатдан ўтиши ва 14 кун давомида шифокорлар назорати остида ўзини ўзи яккалаш режимида қолиши керак», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:41 / 27.09.2024