Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зойир Мирзаев: «Бундан кейин касаллик аниқланган фуқаролар уйда эмас, тўлиқ стационар шароитда даволанади»
Уйда даволанишдан кўра стационар шароитда даволаниш анча ишончли ва самарали экани айтилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда карантин чоралари юмшатилиши ортидан сектор раҳбарлари ва мутасаддиларга қўлланиши зарур бўлган чоралар юзасидан кўрсатмалар берди.
Топшириқларга кўра, эндиликда ҳар бир тиббиёт муассасасида энг камида биттадан мобиль гуруҳлари ташкил қилиниши, мазкур мобиль гуруҳлар уй шароитида даволанаётган беморлар, касалликка шубҳа қилинганлар ҳолидан хабардор бўлиб туришлари лозим, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
Қайд этилишича, маҳалла раиси ва профилактика инспектори уларнинг рўйхатини шакллантириб, карантин ва изоляция қоидаларига қай даражада амал қилинаётганини назоратда тутишлари керак.
- Бундан кейин касаллик аниқланган фуқаролар уйда эмас, тўлиқ стационар шароитда даволанади, - деди вилоят ҳокими. - Ўрганишлар шуни кўрсатяптики, уйда даволанишдан кўра стационар шароитда даволаниш анча ишончли ва самарали. Қолаверса, вилоятдаги шифохоналарда коронавирусни даволаш учун ажратилган (яратилган захира ўринларидан ташқари) ўринлар сони ҳам, дори-дармон захираси ҳам етарли.
Сектор раҳбарлари буларнинг барчасини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб бориши ва шунга кўра иш тутиши шартлиги алоҳида айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
22:01
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026