Гиёҳвандлик моддасини мевалар орасига яшириб пойтахтга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан, ўрик сотиш баҳонасида мевалар орасига яширин тарзда олиб келинаётган, тахминий баҳоси 2 000 АҚШ долларига тенг гашиш гиёҳвандлик моддаси пойтахт ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1983 йилда туғилган фарғоналик У.Д.нинг бошқарувидаги Damas автомашинаси Оҳангарон шаҳри ҳудудида ўрнатилган карантин постида гумонланиб тўхтатилади ва холислар иштирокида кўздан кечирилади. Натижада, мазкур автомашинага олиб келинаётган ўрик мевалари орасида яширилган 165,3 гр оғирликдаги гашиш (экспертиза хулосасига асосан) гиёҳванд моддаси борлиги аниқланади.
Ҳайдовчи суҳбат давомида ушбу гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳридаги мижозларига 2 000 АҚШ долларига сотиш мақсадида яширин тарзда олиб келаётганини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро У.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024