23:11 / 05.08.2020
5218

Компания 75 та концентраторни бепул фойдаланиш учун тақдим этмоқда

Фото: Instagram /artikul.aziya.kabel

Яқинда нафас бериш ускуналарини муҳтожларга хайрия асосда бераётган тадбиркор билан суҳбат қилгандик. Яна бир йирик компания ҳам шундай фаолиятни йўлга қўйди. Ускуналар сони ҳам салмоқли – 75 та.

“Artikul aziya kabel компанияси хайрия лойиҳасини амалга оширмоқда! “Ҳаёт нафаси” деб номланган  бу акция доирасида муҳтожларга кислород концентраторлари бепул тарзда тақдим этилади ва бориб ўрнатиб берилади. Айни пайтда 75 та шундай ускунамиз бор ва улар сонини оширишни режалаштиримоқдамиз.

Барча маълумотларни +99899-800-00-09 рақами орқали билиш мумкин.

Истардикки, муҳтожлар мураккаб вазиятда керакли ёрдамни олсинлар” – дейилади компания тақдим қилган маълумотда.

Top